Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан 825 миллион cўм маблағ ажратилиб, Нукус шаҳрида рўйхатда турган, уй-жойга муҳтож 6 нафар ёшга барча қулайликка эга янги уйлар берилди. Бундан ташқари, “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилиб, қўшимча 2 нафар ёшни уй-жой билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Янги йил байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев 6 нафар ёшга янги уй-жойларнинг калитларини топширди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири