Оилавий болалар ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар, Ватанимиз тинчлиги, сарҳадлар осойишталиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фарзандларига аталган Президент совғалари Оролбўйига етиб келди.
Совғалар шаҳар ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига етказиб берилмоқда. 3-15 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган “Президент совғаси” таркибига давлатимиз раҳбарининг болаларга йўллаган Янги йил байрам табриги, 17 турдаги ширинлик, канцелярия маҳсулотлари, смарт соат, дартс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган.
Совғалар Нукус шаҳри ва туманларда бўлиб ўтадиган “Президент арчаси” байрам тадбирларида ўз эгаларига тантанали топширилади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.