3 январь куни Ер Қуёшга энг яқин нуқтада бўлади. Шу туфайли юлдузнинг кўринадиган диаметри июль ойидагига қараганда 3 фоизга катта бўлади, деб хабар беради Москва Планетарийси.

Россия ОAВлари хабарига кўра, бу куни юлдуз ва сайёра орасидаги масофа 147 098 988 километрни ташкил қилади. Aстрономлар Ернинг Москва вақти билан 03:38 да перигелийга етиб боришига аниқлик киритишди.

Маълумки, Ер Қуёш атрофида эллиптик орбита бўйлаб ҳаракатланади. Сайёра январда перигелийга, июль ойининг бошида афелионга (орбитанинг энг узоқ нуқтаси) етиб боради. Бу даврда у Қуёшдан 152 миллион километрдан ортиқ масофага узоқлашади.

 ЎзА