Озарбайжон Арманистонга 32 нафар ҳарбий асирни қайтарди, деди Арманистон Бош вазири Никол Пашинян.
“Арманистон Республикасининг 2020-2023 йилларда асирга олинган ўттиз икки ҳарбий хизматчиси ҳамда жорий йил Қорабоғда асирга тушган яна бир аскар икки мамлакат чегарасидан ўтиб, ҳозир Арманистон ҳудудида турибди”, – деб ёзди Пашинян ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг айтишича, жангчилар аввал тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейингина оиласига қайтади.