Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат раҳбарлиги учун навбатдан ташқари ўтадиган сайловга “Янги Озарбайжон” партиясидан номзод сифатида кўрсатилди. Бу хабарни партия раиси ўринбосари – марказий аппарат раҳбари Тоҳир Будагов тасдиқлаган.
“Trend” ахборот агентлиги ёзишича, мамлакатда муддатидан олдин Президентлик сайлови ўтказилиши эълон қилинган. Илҳом Алиевнинг тегишли фармони билан сайлов 2024 йил 7 февралга белгиланган.
Б.Худойбердиев, ЎзА