Исроил ҳукумати 8 миллиард долларлик “мисли кўрилмаган” мудофаа бюджетни тасдиқлади.
Давлат телевидениеси – “KAN” хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳарбий эҳтиёж билан боғлиқ харажатни қоплаш учун бюджетга қўшимча киритиш таклифини маъқуллаган. Дарвоқе, ҳукуматнинг бир неча аъзоси янгиланган бюджетни тасдиқлашга қарши чиққан. Улар орасида собиқ мудофаа вазири, мамлакатда 7 октябрдан кейин тузилган ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси аъзоси Бенни Ганц ҳам бор. Қолаверса, лойиҳага Бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги Ликуд партиясидан вазирлар Нир Баркат ва Офир Aкунис ҳам қарши овоз берган.
Таъкидлаш жоиз, ҳарбий бюджет масаласи Исроил ҳукуматида тарқоқлик келтириб чиқарди.