Хитойга ташрифи давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Гуандунь музофотидаги Гуанжоу шаҳрида бўлиб ўтган бизнес-форумда иштирок этди.
Анжуманда икки мамлакат етакчи компанияларининг 300 дан ортиқ вакили ҳамкорликни йўлга қўйиш, мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш, янги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
Тадбир доирасида бир қатор келишувлар имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Гуандунь Хитойнинг энг йирик экспортчи ва импортчи ҳудуди ҳисобланади. Мамлакатимиз ТИВ раҳбари губернатор Ван Вейчжун билан ўтказган музокара чоғида ишбилармонлик алоқасини кенгайтириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
ЎзА