Перуда қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича аёллар ўртасида ўтказилган жаҳон кубоги терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Жаҳон кубогида Шаҳзода Эгамбердиева, Дилноз Мурзатаева ва Бибимарям Сафаровадан иборат Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари жамоавий дастурда бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тошкент ва Тунисда ўтган сабля йўналишида ёш қиличбозларимиз шоҳсупага кўтарилган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА