Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтган Халқаро Университет спорти федерацияси (FISU) Бош Ассамблеяси 38-сессиясида Леонц Эдер ташкилот президенти этиб сайланди.
Асли швейцариялик мутахассис тўрт йил мобайнида FISU раҳбари сифатида фаолият кўрсатади.
Йиғилишда ўзига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирган Леонц Эдер федерациянинг 75 йиллик юбилейи яқинлашаётганини қайд этиб, университет спортини ривожлантириш борасида қилиниши керак бўлган муҳим ишлар бисёрлигини таъкидлади.
Анжуман давомида делегатлар ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ижроия қўмита аъзолари ҳисоботини тинглашди. Шунингдек, 2024-2025 йилларга мўлжалланган мусобақалар тақвими, Ижроия қўмитанинг янги таркиби тасдиқланди.
Бундан ташқари қишки Турин-2025 ва ёзги Рейн-Рур-2025 Жаҳон Универсиада ўйинлари, Чунчеон-2027 ва Шимолий Каролина-2029 Универсидаси масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Университет спорти федерацияси (FISU) Бош Ассамблеяси 38-сессиясида Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси Жасур Акрамов иштирок этди.
Т. Рўзиев,
ЎзА