Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердимуҳамедов Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун 9 ноябрь куни мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммити Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Ўшанда давлатимиз раҳбари беш юз миллион нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган, улкан бозорга эга бўлган мамлакатларимизнинг савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди. Шунингдек, қабул қилинган “ИҲТ истиқболлари – 2025” концептуал дастури асосида, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш ва энг муҳими, амалий натижадорликка эришиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган.
Икром АВВАЛБОЕВ,
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА