Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди мамлакати 2036 йилга мўлжалланган Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказишга тайёрлигини айтди.
“India TV News” орқали тарқалган айни мазмундаги баёнотда 2036 йилга келиб Ҳиндистон дунёнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган мамлакатларидан бирига айланиши, ҳозир спорт билан боғлиқ бюджет тўққиз йил аввалгига нисбатан уч баробар оширилгани, спортчиларни мукофотлаш борасида янги тизим яратилгани хусусида сўз борган.
Шу ой бошида Мумбайда ўтган Халқаро Олимпия қўмитаси сессияси очилиш маросимида нутқ сўзлаган ҳукумат раҳбари Ҳиндистоннинг муваффақиятли спорт тарихи мамлакатнинг умумий ютуқлари билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлаган.
“Ҳиндистон янги рекордлар ўрнатмоқда, барча соҳаларда муваффақиятга эришмоқда ва бу мамлакатнинг сўнгги 30 кун ичида эришган натижаларида яққол намоён.
“The Week” нашри келтирилишича, жаноб Моди Ҳиндистон 2030 йилги ўсмирлар Олимпия ўйинларини қабул қилишга ҳозирлик кўраётганини ҳам айтиб ўтган.
Т.Рўзиев, ЎзА