Хитойда “Бир макон, бир йўл” форуми бошланмоқда, унинг ишида 140 мамлакатдан зиёд вакиллар қатнашади, деб маълум қилди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги.

Халқаро тадбир 17-18 октябр кунлари бўлиб ўтади. Бугун форумнинг амалий қисми, эртага, чоршанба куни эса асосий қисм – форумнинг очилиш маросими ўтказилади. Унда ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, халқаро ҳамжиҳатликнинг самарали мақсад ва вазифаларига қаратилган нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, форумда тўрт мингдан зиёд киши қатнашади. Синьхуа агентлигига интервьюда Хитой Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ма Чжаосюй асосий вазифа – “умумий фаровонлик ва тараққиётга эришишни таъминлашдир”. Ҳамкорлар билан биргаликда “Макон ва йўл” лойиҳаларини кенг, чуқур ва изчил амалга оширишдан иборат, деб таъкидллаган.

Пекин педагогика университети ҳузуридаги “Бир макон, бир йўл” институти директори Ху Биляннинг айтишича, халқаро вазиятнинг беқарор шароитлари, глобал характернинг таҳдидлари ошиб бораётган бир пайтда “умумий ижтимоий-иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш”ни таъминлашда  форум манфаатдор мамлакатлар ўртасида самарали мулоқот ўтказишга ҳозирланмоқда.

 

ЎзА