Гаагадаги Халқаро суднинг Aрманистоннинг Қорабоғдаги вазият юзасидан ирқий камситиш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ Озарбайжонга қарши илгари сурган даъвоси бўйича мажлиси 12 октябрга белгиланди, дейилади маҳкама баёнотида.
Aрманистон тегишли ариза билан мурожаат қилиб, судни Бокуга нисбатан вақтинча чора кўришга чақирган.
“Гаагадаги Тинчлик саройида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти асосий суд органи – Халқаро суд 2023 йил 12 октябрь, пайшанба куни Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенцияни қўллаш бўйича очиқ эшитув ўтказади”, дейилган суд сайтида чоп этилган баёнотда.