АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс бўйича ўтказилган қизиқарли мусобақанинг марказий жангларидан бири ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ва америкалик Алантес Фокс ўртасида кечди.
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилган мазкур профессионал бокс Мелиқўзиев жангга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрганини намойиш этди.
Шиддатли жангда ҳамюртимиз муддатидан аввал ғалабага эришди. Кетма-кет ҳужумлар америкалик маҳоратли боксчининг техник нокаутга учрашини таъминлади.
Шу тарзда Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги 13 ғалабасини тантана қилди.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев шу кунгача профессионал боксда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган. Америкалик 31 ёшли Алантес Фокс эса 33 та жанг ўтказиб, 28 ғалаба (13 та нокаут), 4 мағлубият (2 та нокаут) ва 1 та дуранг қайд этган.
Т. Рўзиев, ЎзА