Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идорасида Рамазон ойини ҳар томонлама кўтаринки ва тартибли ўтказиш бўйича журналистлар ҳамда диний соҳа вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди.
Тадбирда юртимизда Рамазон ойининг бошланиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Хабар қилинишича, 2018 йил Рамазон ойининг 1-куни аввал хабар берилганидек ва тақвимларда кўрсатилганидек 16 май куни эмас, 17 май кунига тўғри келяпти.
Т.Низомов, ЎзА