Дунёнинг энг машхур компаниялари – SpaceX ва Tesla таъсисчиси Илон Маск бойлиги 251 миллиард долларга баҳоланяпти. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар берди.

Илон Маск ҳар йил “Forbes” журнали томонидан тузиладиган рейтингнинг бу галги сонида АҚШнинг 400 та энг бой фуқаролари орасида яна биринчи ўринни эгаллади.

Қайд этилишича, унинг ўтган йилги бойлиги тахминан 251 миллиард долларни ташкил қилган. Ўшанда ҳам Маск рўйхатнинг бошида эди.

Иккинчи ўринни Американинг Amazon корпорацияси асосчиси Жефф Безос 161 миллиард доллар бойлиги билан эгаллаб турибди. Учинчи ўринда Oracle корпорацияси асосчиларидан бири Ларри Пейж (114 миллиард доллар) жойлашди.

Маълум бўлишича, Microsoft асосчиси Билл Гейтс 111 миллиард доллар билан олтинчи ўриндан жой олди. Эслатиб ўтамиз, жорий йил июлда Илон Маск Bloomberg индекси бўйича «дунёнинг энг бой 500 одами» рейтингида етакчилик қилганди.

ЎзА