Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский фикрича, Украинани Европа Иттифоқига қабул қилиш бўйича музокара шу куз ёки келаси йил бошига белгиланиши керак, деб хабар тарқатди “ЧТК” агентлиги.
Душанба куни Киевда ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Таъкидланишича, “Киевдаги учрашув нафақат рамзий маънога эга, балки амалий қарорлар муҳокама қилингани билан ҳам аҳамиятли”.
– Аниқ айтилдики, агар Украина Европа Иттифоқида бўлса, хавфсизлиги кафолатланади, чунки ЕИ – тинчлик лойиҳаси ҳам ҳисобланади, – деган Липавский. – Шу билан бирга Украина ўзгариши керак, ўз қонунчилигини ЕИ қонунчилигига мослаштириш керак. Бу узоқ йўл.
Владимир Зеленский 2022 йил 28 февралда Украинани Евроиттифоқ аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги аризани имзолаган.