“Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси

Ушбу тадбир доирасидаги навбатдаги учрашув Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов Қорақалпоғистонлик фаол ёшлар, тизимда фаолият юритаётган ёш мутахассислар, таянч гуруҳлари раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи вакиллари, юртимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг Ёшлар қаноти аъзолари, шунингдек, Олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида билим олаётган ўқувчи-талабалар билан учрашди.
02.jpg
Учрашув расмий йиғилиш тарзида эмас балки очиқ мулоқот, самимий мунозаралар тарзида ташкил этилди.
04.jpg
Федерация тизимида самарали фаолият юритаётган бир гуруҳ ташаббускор ёшлар Федерациянинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

 

ЎзА