Президентимиз ўз нутқида Иккинчи жаҳон урушида жасорат ва матонат намунасини кўрсатган юртдошларимиз ҳақида алоҳида тўхталди.
Урушда қатнашган 120 мингдан ортиқ Ўзбекистон фарзанди жанговар орден ва медалларга сазовор бўлган. Уларнинг 280 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан, 82 нафари эса учала даражадаги “Слава” ордени билан мукофотланган.
Уруш йилларида Ўзбекистон фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айланди. Юртимиздаги саноат корхоналари ҳарбий соҳага мослаштирилди, барча имкониятлар фронт учун, ғалаба учун сафарбар этилди.
Ўлкамизга эвакуация қилинган юздан зиёд завод ва фабрикаларни ишга туширишда ишчи ва муҳандислар билан бирга аёллар ва кексалар, ўспирин болалар мардлик ва матонат билан меҳнат қилдилар.