Хитойнинг Шанхай шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги – ўнинчи мажлиси ҳамда Юридик хизматлар бўйича халқаро форум бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон адлия вазири Aкбар Тошқулов бошчилигида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Вазир  мамлакатимиз ҳуқуқ тизимидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маъруза  қилди.

Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари йиғилиши ташкил  қилинганидан буён ўтган ўн йил давомида эришилган натижалар ва чақириқлар муҳокама қилинди. Адлия соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш вазифалари кўриб чиқилди.

Адлия билан боғлиқ янги ўзгаришлар, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан томонларнинг умумий келишувларини акс эттирувчи қўшма баёнот имзоланди.

Н.Абдураимова, ЎзА