.001.jpg

Бу ҳақда “Буюк келажак” халқаро ташкилоти тақдимоти доирасида Экспертлар кенгаши раиси Алишер Каланов маълум қилди.

Форумнинг мақсади Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган узоқ муддатли ривожланиш моделини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш ва лойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Форум “Буюк келажак” фаолиятини аниқ белгилаб олиш учун платформа вазифасини бажаради.

Тадбир доирасида “Буюк келажак” халқаро ташкилоти Экспертлар кенгаши ижрочи директори Баҳром Исмоилов ҳам сўзга чиқди.

– Ташкилотимиз турли мамлакатларда истиқомат қилаётган мингдан ортиқ ватандошимизни бирлаштиради. Унинг таркибига тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари киритилади. Барча ягона алоқа тармоғи орқали ўзаро, тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориши мумкин бўлади. Биз ислоҳотлар бориши ва келажак стратегиясини бир стол атрофида таҳлил қиламиз. Энг кераклиси ҳам ўзаро фикр алмашишдир, – деди Б.Исмоилов.

 

Ўз