ОНЛАЙН: “Буюк келажак” халқаро ташкилоти Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган узоқ муддатли ривожланиш моделини ишлаб чиқишда иштирок этади

Бу борадаги фикр-мулоҳазалар “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Экспертлар кенгаши фаолиятига бағишланган анжуман доирасида билдирилди.
“Буюк келажак” халқаро ташкилоти Экспертлар кенгаши раиси Алишер Калановнинг қайд этишича, мамлакатимизда узоқ муддатли ривожланиш истиқболларини ишлаб чиқиш учун барча зарур моддий ва табиий ресурслар етарли.
– Фақат ёндашувни замон талабларига мутаносиб, халқаро стандартларга мос тарзда олиб бориш керак. Бугун дунёнинг турли минтақаларида истиқомат қилаётган ватандошларимиз ана шундай тажриба ва малакага эга. Агар мамлакатимиздаги ва хориждаги юртдошларимиз бирлашса, Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган ривожланиш моделини ишлаб чиқиш имкони пайдо бўлади. Биз шу мақсад йўлида ҳаракат қиламиз, – деди у.

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА