31 август куни узоқ кутилган воқеа – Республика болалар кутубхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Кутубхона биноси бой тарихга эга. У XIX аср охирида бунёд этилган ва XX аср бошларида қўқонлик пахта савдогарлари ака-ука Вадьяевларга тегишли бўлган. Ўтган асрнинг 60-йилларида Вадьяевлар уйининг кутубхона биносига собиқ Алишер Навоий номидаги давлат кутубхонасининг ўсмирларга хизмат кўрсатиш бўлими кўчирилади. Кейинчалик бино тўлиқлигича Республика болалар кутубхонаси ихтиёрига ўтказилади. Буни Тошкент аҳолиси яхши эслайди.
Кутубхонанинг китоб фонди 1965 йилдан бошлаб шакллантирилган ва 200 минг жилдни ташкил этган. Бу ерда олиб борилган реставрация ишлари давомида фонд яна 21 мингта китоб билан тўлдирилди. Илм-фан, санъат ва архитектурага оид китобларни йиғишга алоҳида эътибор қаратилган, деб хабар беради, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Telegram-канали.
Н.Усмонова тайёрлади, ЎзА