Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзоси муносиб натижага эришди.
Ҳамюртимиз Тахмина Икромова Ўзбекистон делегацияси учун «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларининг илк йўлланмасини қўлга киритди.
Юртдошимиз кўпкураш дастурида 4 машқ якунидан сўнг 124.200 балл билан 9-ўринни эгаллади. Икромова бу билан «Париж-2024» Олимпиадасига йўлланма берувчи 14 таликдан жой олди.
Шунингдек, спортчимиз булава ва тасмадаги машқда финал босқичига йўл олди.
Дунёнинг энг кучли бадиий гимнастикачилари иштирок этаётган жаҳон чемпионати 27 августга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА