Демак, Ғарб зонасида қуръа тугади. Тошкентга Саудиянинг юлдузли клуби эмас, дебютант «Ал-Файҳа» келадиган бўлди. Умуман, ОЧЛда «Пахтакор» жуда осон гуруҳга тушди. Бемалол 1-ўринни олиб 1/8 финалга чиқиш мумкин.

Карим Бензема ўйнаётган Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клуби ОКМК билан бир гуруҳдан жой олди. Неймар ўйнаётган «Ал-Ҳилол» эса Наманганга «Навбаҳор» билан куч синашишга келади.

Мен аввалроқ қилган тахминга терс ўлароқ, «Насаф»нинг гуруҳига Саудия клублари тушмади.

Криштиану Роналду эса ҳозирча Ўзбекистонга келмайдиган бўлди. Унинг «тириги»ни кўрмоқчи бўлганлар Душанбега боришади. «Ан-Насср» Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби билан «Е» гуруҳига тушди.

 

ЎзА