Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида заиф кўрувчи ва кўзи ожиз спортчилар ўртасидаги IBSA Жаҳон ўйинлари ва IBSA дзюдо Жаҳон чемпионатида илк совриндорлар аниқланди.

Эркаклар ўртасида J2 синфида – 60 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Кемран Нуриллаев олтин медаль учун кечган курашда грузиялик Нукри Мигрижанашвилига қарши татамига чиқди ва иппон баҳоси билан ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз Феруз Саидов эса ўз вазн тоифасида делегациямиз ҳисобига кумуш медал келтирди.

Аёллар ўртасида J2 синфида вазни 57 килограммгача бўлган дзюдочилар ўртасида Кумушхон Хўжаева финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медаль соҳибасига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА