БРИКС ташкилотига аъзо давлатлар биргаликда дунё иқтисодиётини ҳамда халқаро муносабатларни сезиларли равишда ўзгартириши мумкин, деди Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса БРИКС саммити арафасида миллатга қилган мурожаатида.

“БРИКС мамлакатлари жамоа бўлиб, глобал ривожланишни шакллантира олади ва биргаликда ҳаракат қилиб, дунё иқтисодиётини, халқаро муносабатларни сезиларли равишда ўзгартириши мумкин”, – деди Рамафоса.

Унинг фикрича, сайёрамиз аҳолисининг 40 фоизи яшаётган БРИКС мамлакатлари қадрияти ўз ҳудудидан кенгроқ, ушбу ташкилот иқтисодий қудрати, бозор имконияти, сиёсий таъсири ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик салоҳияти билан дунёда муҳим ўринга эга.

Сўнгги йилларда Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони, Миср сингари 19 мамлакат мазкур йирик халқаро иқтисодий тузилмага қўшилиш истагини билдирган.