Тадбиркорлик субъектларининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, бюрократик ва эскирган талабларни бекор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси “Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга кўра,Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун аризалар давлат хизматлари маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.
Юридик шахсларни аудиторлик ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтказишда, ариза берувчиларнинг хоҳишига кўра уларни Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун аризаларни композит тарзда ваколатли органга юбориш тизими йўлга қўйилади.
Реестрга киритиш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади.
ЎзА