Мамлакатимизнинг йирик банкларидан бири “Ўзмиллийбанк” АЖ “Solfy” компанияси билан ҳамкорликда янги “Solfy Foyda” хизматини – Банкнинг сўмдаги барча дебет карталари эгалари учун ноёб кешбек дастурини ишга туширди.

Solfy Foyda хизмати – бу харидлар орқали пул ишлашнинг янги имкониятидир. Ҳамкор дўконларнинг кенг тармоғида товар ва хизматларни харид қилиб, банк мижозлари, дастур шерикларининг шартларига қараб, пул кўринишида кешбек оладилар. Бундан ташқари, харидорларни бонуслар, акциялар, совғалар ва махсус таклифлар кутмоқда.

“Ўзмиллийбанк”дан “Solfy Foyda” хизмати турли тоифадаги юзлаб ҳамкор дўконларни бирлаштиради: маиший техника ва электроникадан тортиб, кийим-кечак, косметика, заргарлик буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотларигача. Дастур ҳамкорларини Solfy веб-сайти ва иловасида, шунингдек дўконлардаги “Solfy Foyda”стикерлари орқали осонгина топиш мумкин.

Ҳамкор дўконлар рўйхати, уларнинг манзиллари ва иш соатлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Solfy мобил иловаси ёрдамида хизмат мижозлар учун янада қулайроқ бўлади. Илованинг содда ва қулай интерфейси сизга энг фойдали таклифларни тезда танлаш имконини беради.

“Solfy Foyda” кешбек дастури ҳамкор дўконларида “Ўзмиллийбанк”нинг сўм дебет карталари орқали харид ва тўловларини амалга оширадиган мутлақо барча мижозлари учун бепул тақдим этилади. Бир ой ичида кешбек тўпланг ва кейинги ойнинг охиригача у автоматик равишда картангизга тушади. Олинган пуллар сизнинг хоҳишингизга кўра, чекловларсиз эркин ишлатилиши мумкин. “Solfy Foyda” Банкнинг сўмдаги дебет картангиз билан автоматик тарзда ишлайди ва қўшимча уланишни талаб қилмайди.

Чакана савдо корхоналари учун “Solfy Foyda” дастури – мижозлар базасини кенгайтириш, савдо ва такрорий харидларни кўпайтириш, шунингдек фойдали кешбек бериш орқали истеъмолчиларнинг содиқлигини оширишга хизмат қилади. “Ўзмиллийбанк” ва Solfyнинг “Solfy Foyda” дастури тадбиркорлар учун бизнесини янада муваффақиятли бўлишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бозорида ишончли банк хизматларидан фойдаланиш  шу билан бирга харид нархининг 20 фоизигача пул бонусларини олиш учун ажойиб имконият мавжуд. Сиз “Ўзмиллийбанк”нинг исталган Банк хизматлари марказида дебет картасини расмийлаштиришингиз мумкин.

Solfy Foyda дастури ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали топишингиз мумкин: https://solfy.com/foyda.  

 

“Ўзмиллийбанк” АЖ  

Матбуот хизмати  

Реклама ҳуқуқи асосида