Шахсий ҳаёт дахлсизлиги инсоннинг шахсий ҳуқуқий мақомини англатувчи қадрият ҳисобланади. Инсон ҳаётига унинг иродасига зид равишда ташқаридан аралашиш, хусусан, шахсий маълумотлар билан танишиш, уларни тўплаш ва тарқатиш маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқ шахсий маълумотлардан фойдаланишни назорат қилиш, ёзишма ва хат-хабарларнинг сир сақланиши, қадр-қимматига нисбатан тажовузлардан сақланиш ва турар жойига ўзбошимчалик билан бошқаларнинг киришига тўсқинлик қилиш каби бир қанча элементни ўз ичига олади. Инсоннинг туғилишидан вафотига қадар ҳамроҳлик қиладиган ушбу ҳуқуқ бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини топган.

Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948)нинг 12-моддасида ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, уй-жойи дахлсизлигига, унинг ёзишмаларидаги сирларга ёки унинг номуси, шаънига тажовуз қилиш мумкин эмаслиги, ҳар бир инсон худди шундай аралашув ёки тажовуздан қонун орқали ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги таъкидланади. Шунингдек, Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт (1966)нинг 17-моддасида ҳеч ким ўзининг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда аралашишга, ўзининг уй-жойи ёки ёзишмалари сири дахлсизлигига ўзбошимчалик ва ноқонуний тарзда тажовуз қилинишига ёки унинг ор-номуси ва шаънига ноқонуний тажовуз қилинишига дучор этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Кунда-кунора ижтимоий тармоқда шахсий ва оилавий сирларни ташкил этувчи фотосуратлар, ўзаро ёзишмалар, интим ҳолатлар акс этган фото ва видеотасвирлар тарқалмоқда. Хўш, бу каби ҳолатда қонун бузилиши борми? Қонунчиликда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Батафсил:

«Ҳуқуқий эксперт» туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА