Мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш асосан боғча тарбияланувчилари мактабга йўл олгандан кейин бошланади. Бўшаган ўринларга мос равишда мактабгача таълим ташкилотига жойлашиш учун навбатга қўйилган болалар ҳукумат томонидан тасдиқланган регламентга асосан навбат асосида кетма-кетликда қабул қилинади. Болаларга йўлланма асосан май ва август ойларида шакллантирилади.
Регламентга асосан болаларнинг қуйидаги контингенти имтиёзли рўйхатга киритилади:
– I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
– кўп болали оилаларнинг болалари;
– етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
– «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
– контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
– талабалар ва педагогларнинг болалари;
– акаси ёки опаси ушбу муассасанинг тарбияланувчиси жумласидан бўлган болалар;
– кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Маълумот учун: Оила кодексининг 41-моддасига асосан, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали ҳисобланади.
Мактабгача таълим агентлиги томонидан ҳар ой кесимида болалар навбати масаласида таҳлил олиб борилади ва унинг натижасига кўра, қайси ҳудудда МТТ қурилиши ёки ДХШ асосидаги оилавий МТТ сони кўпайтириш зарурлиги кўриб чиқилади. Агар боғчаларда бўш гуруҳлар вужудга келса, албатта, ушбу боғчада қўшимча гуруҳлар шаклланади.
Мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш жараёни бўйича бериладиган энг асосий 10 та саволга Мактабгача таълим агентлиги мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулбаҳор Парпиева жавоб берди.
Батафсил:
М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА