Хитойнинг Чэнду шаҳрида XXXI Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари давом этмоқда. Қиличбозлик бўйича аёллар терма жамоамиз сабля йўналишида бронза медалини қўлга киритди.
Улар бронза медали учун кечган баҳсда Италия термасидан 45:42 ҳисобида устун келди.
Бу Ўзбекистон делегацияси учун Чэнду Универсиадасида қўлга киритилган умумий ҳисобда ўн тўртинчи медаль бўлди. Делегациямиз мусобақани 8 та кумуш ҳамда 6 та бронза медали билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири