От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чехиянинг Прага шаҳрида ташкил этилган “Praga Cup” мусобақасида иштирок этди.
Жамоавий йўналишда «Париж-2024» Олимпиада йўлланмалари ўйналган мазкур турнирда Абдураҳмон Абдуллаев баландлиги 1,5 метрни ташкил этган тўсиқлардан сакраш дастурида иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири