Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ёшлар ўртасида ўтаётган 27-Осиё чемпионатининг 15 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақалар яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Асель Еркебаева ишончли ўйин намойиш этмоқда.

Кеча мусобақанинг гуруҳ босқич ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Асель Еркебаева ва Аружан Камалова гуруҳ босқичи доирасида ўз учрашувларини якунлашди.

Камалова гуруҳдан чиқа олмаган бўлса, Еркебаева ўз гуруҳида Эрон, Гонконг ва Шри ланкалик рақибларига имконият қолдирмади. Юз фоизлик кўрсаткич билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Беллашувларнинг нимчорак финалида ўзбекистонлик теннисчи гонконглик рақиби билан учрашди ва ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.

Бугун, 21 июль куни Асель Еркебаева чорак финалда мусобақанинг иккинчи рақамли теннисчиси ҳисобланган хитойлик Ян Ютонга қарши кураш олиб боради.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА