Италиянинг Падуя шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнирда иштирок этаётган ҳамюртимиз Сергей Фомин муваффақиятли одимини давом эттирмоқда.
Турнирда 8-рақам остида таснифланган теннисчимиз мусобақанинг чорак финал иштирокчисига айланди.
Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси 100 дақиқа давом этган 1/8 финал учрашувида италиялик Лука Жиакоминига қарши кортга чиқиб, рақибини 6/2, 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
Бугун, 14 июль куни Фомин 1/2 финал чиптаси учун франциялик Клемент Табурга қарши кортга чиқади.
Т.Рўзиев,
ЎзА