Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

Вазни 52 килограмм бўлган Самандар Холмуродов ҳиндистонлик Бавеш Каттиманни очколар ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 56 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Халоков қозоғистонлик Бибарс Жексен устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Темур Мержанов эронлик Сажад Моусавани, Жамшидбек Маҳмадалиев ҳиндистонлик Аманни, Жавоҳир Тоғаймуродов эса Жанубий Корея вакили Ким Еонсеунгни ўз вазн тоифасида мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Шунингдек, ярим финалга қадар барча жангларда ғалаба қозонган Жаҳонгир Раҳмонов ва Наво Тамазов Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА