Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Қўчқоров иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди. Унда овоз бериш жараёнларининг соат 15:00 ҳолатига оид маълумотлари маълум қилинди.
Қайд этилганидек, республикамиз бўйлаб сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда. Унда фуқаролар фаол ишитрок этиб, ўз танловларини амалга оширмоқда. Соат 15:00 ҳолатига 11 миллион 705 минг 357 нафар сайловчи ёки жами сайловчиларнинг 60,74 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Муҳтарама Комилова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА