Айни пайтда мамлакатимизда ташкил этилган 10 минг 784 та сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови қизғин давом этмоқда. Унда сайловчилар ўз сайлов ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда овоз беришмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 32-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.
М.Комилова, ЎзА