Швеция расмийлари розилиги билан Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси тарафдорлари томонидан очиқдан-очиқ амалга оширилаётган ҳаракатлар асносида Стокгольмнинг НАТОга қўшилиш йўлидаги амаллари фойдасиз бўлиб қолмоқда.

Бу ҳақда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Нидерландия Бош вазири Марк Рютте билан телефон орқали мулоқотда маълум қилди.

“Эрдоған Швеция террорга қарши қонунларини ўзгартириш орқали тўғри йўналишда муайян қадамлар ташлаганини, аммо жангари курд тарафдорларининг террорни тарғиб этувчи эркин ҳаракатлари бу саъй-ҳаракатни йўққа чиқаришини айтди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, Туркия етакчиси Рюттега фикр эркинлиги баҳонасида муқаддас Қуръонга қилинган ҳужумларни оқлаш номаъқул эканини эсалатди. Унинг фикрича, “бу ғирт жиноятнинг ўзи”.

Анқара Курдистон ишчи партиясини террор ташкилоти сифатида билади.

Томонлар Вильнюс саммити кун тартибидаги асосий масалалардан бири Украина инқирози бўлиши ҳақида якдил фикрда эканликларини таъкидладилар.

ЎзА