Хабар берганимиздек, кеча Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича якунланган катталар ўртасидаги «Елорда кубоги»да Ўзбекистон терма жамоаси 3 тадан олтин ва бронза, битта кумуш медалга сазовор бўлди.

Халқаро турнир низомига кўра, ғолиблар 700, кумуш медаль соҳиблари 400, бронза медалини қўлга киритган боксчилар 200 АҚШ долларига эга бўлиши белгиланган.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Дилшод Абдумуродов, Ҳавасбек Асадуллаев ва Жаҳонгир Зокиров олтин, Жасурбек Йўлдошев кумуш, Асилбек Жалилов, Тўрабек Ҳабибуллаев ҳамда Нусратбек Тоҳиров бронза медалига эга чиқиш асносида умумий ҳисобда 3100 АҚШ долларини қўлга киритди.

«Елорда кубоги»да эркаклар ва аёллар терма жамоаси билан иштирок этган Қозоғистон терма жамоаси мусобақалар сарҳисобига кўра, 11 минг 200 доллар миқдоридаги мукофотга эгалик қилди.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА