ЮНЕСКОга аъзо мамлакатлар АҚШни яна сафга қайтариш бўйича қарор қабул қилди, дейилади ташкилот тарқатган хабарда.

Айни мазмундаги резолюция кеча тасдиқланган. Овоз беришда 132 мамлакат қарорни маъқуллаб, 15 давлат бетараф қолди. Олти вакил, жумладан Россия, Эрон, Сурия ва Хитой қарши овоз берган.

Июнь ойи бошида ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле Вашингтон олти йиллик танаффусдан кейин қайтиш ниятида эканини маълум қилди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен таъкидлашича, кўпгина мамлакатлар Вашингтонни ташкилотга нисбатан яхши муносабатда эмасликда айблаган. Ташкилот сафига қайтгач, АҚШ аъзолик бадалини вақтида тўлашга ваъда берган.