Американинг B-52 бомбардимончи самолёти ўқув машқида иштирок этиш учун Индонезияга етиб келди, деб хабар тарқатди Пентагон.
“Индонезияга келтирилган B-52 23 июнгача давом этадиган ҳарбий машқда иштирок этади”, деди АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Тинч океани қўмондонлиги вакили “РИА Новости”га.
Мазкур самолёт ядро қуролини ташишга қодир.