Бугун, 22 июнь куни Чирчиқ шаҳрида 17 ёшгача бўлган оғир атлетикачилар ўртасида Марказий Осиё очиқ чемпионати бошланди.
Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Тожикистон, Эрон ва Қозоғистон давлатидан 100 га яқин спортчи иштирок этаётган чемпионатнинг илк кунида ўсмир қизлар 45 ва 49 килограммда, ўғил болалар 49, 55 кило оғирликда куч синашади.
Кеча Марказий Осиё очиқ чемпионати бошланиши олдидан мандат комиссиясининг йиғилиши, мураббийлар учун оғир атлетика спорт турининг истиқболлари, машғулот жараёнларида қўлланиладиган техник янгиликлар хусусида семинар машғулотлари ташкил этилди.
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари учун ёш атлетларнинг халқаро майдондаги тажрибасини оширишга ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадларига хизмат қиладиган чемпионат баҳслари 24 июнга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА