АҚШ ва Ҳиндистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган қўшма лойиҳага старт берди, дея баёнот тарқатди Пентагон. – АҚШ ва Ҳиндистон мудофаа вазирликлари соҳага оид Ҳиндистон – Америка экология тизими (INDUS-X)ни ишга туширди, – дейилади баёнотда. – Мазкур лойиҳа мудофаа саноатида икки мамлакат кооперациясини фаоллаштиради, технология ва ишлаб чиқаришда янги инновацияларни илгари суради. Янги иш ўринлари яратиш, тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётни мустаҳкамлаш ҳамда икки мамлакат қуролли кучларини зарурий қувват билан таъминлашга хизмат қилади.
Сешанба куни Оқ уй стратегик алоқалар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг АҚШга ташрифи чоғида ҳарбий соҳада ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганини маълум қилганди.