Нукусда дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар 60 ва 66 кило, аёллар 48 ва 52 кило вазн тоифаларида татамига чиқди.

Эркаклар ўртасида  60 кило вазн тоифасида биринчи ўринни бухоролик Баҳром Ботиров, иккинчи ўринни қашқадарёлик Азиз Арабов, учинчи ўринни Тошкент шаҳридан Сухробжон Эргашев ва бухоролик яна бир полвон  Муродил Муродиллаев эгаллаган бўлса, 66 кило вазн тоифасида биринчи ўрин самарқандлик Маъруф Аҳмадовга, иккинчи ўрин хоразмлик Оғабек Оламбоевга, учинчи ўрин навоийлик Азиз Ортиқов ҳамда Тошкент шаҳридан Отабек Отаназаровга насиб этди.

Аёллар ўртасида икки тоифада ҳам қорақалпоғистонлик Гулнур Муратбаева ва Умида Жуманиязова ғалаба қозонди.

Мусобақалар давом этмоқда.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири