Мексикада ўтказилган навбатдаги профессионал бокс оқшомида ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров ҳам рингга кўтарилди.

Ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ва қитъа ўйинлари ғолиби И.Холдоров профессионал боксдаги бешинчи жангида мексикалик Элеазар Валенсуэла билан рўбарў келди.

Кўпчилик мутахассислар ва ишқибозлар наздида 11 йилдан бери профессионал боксда фаолият олиб бораётган мексикалик тажрибали чарм қўлқоп устаси билан ҳамюртимизнинг жанги узоқ давом этадигандек эди. Аммо, учрашувнинг биринчи раундидаёқ Иқболжоннинг аниқ ва кучли зарбалари ўз сўзини айтди. Рақиби жангни давом эттира олмайдиган ҳолга келганидан кейин ҳакам Холдоровнинг ғалабасини эътироф этди.

Шу тарзда Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси Иқболжон Холдоров профессионал боксдаги олтинчи ғалабасини Мексикада тантана қилди.

Т.Рўзиев, 
ЎзА