Қитъа полвонлари Тошкентда беллашмоқда

Пойтахтимизда дзюдо бўйича спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган ўсмирлар  ва кадетлар ўртасида Осиё очиқ кубоги бошланди.

1993 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мусобақада қитъамизнинг 11 мамлакатидан келган 400 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун ўзаро баҳслашмоқда. Беллашувлар «Универсал» спорт мажмуасида 15 апрель кунига қадар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё очиқ кубоги Аргентинада бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига рейтинг очколари берувчи турнирлардан бири ҳисобланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,ЎзА