Шимолий Корея бугун Пхеньян яқинидан Япон денгизи томон ўрта ёки узоқ масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаби қўмондонлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, ракета маҳаллий вақт билан соат 07:23 да учирилгани қайд этилган.
“Биз АҚШ билан яқин ҳамкорлик, кузатув ва ҳушёрликни кучайтиришга тўлиқ тайёрмиз”.
Ракета тахминан минг километр масофани босиб ўтган.
Таъкидланишича, снаряд юқори бурчак остида учирилган.
“КХДР томонидан баллистик ракета учирилиши БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларининг очиқдан-очиқ бузилиши ҳамда Корея ярим ороли ва бутун дунёда тинчлик-барқарорликка путур етказувчи қўпол провокациядир”, дейилади хабарда.
Йил бошидан бери Шимолий Кореянинг тўққиз марта турли масофага учадиган ракета учиргани хабар берилади.
ЎзА