Келаётган шанба куни Германия қолган барча атом электр станцияларини бутунлай тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ерда гап учта энергоблок ҳақида бормоқда, деб хабар тарқатди Еuronews.

Умуман, режа бўйича ушбу АЭС ўтган йилнинг охирги ойларида тўхтатилиши керак эди, бироқ Украинадаги вазият ва ундан кейин бошланган энергетика инқирози ушбу режанинг орқага сурилишига сабаб бўлди. Ҳатто, инқироз шароитида энергоблокларни нафақат тўхтатмаслик, балки аввал тўхтатилган реакторларни ҳам қайта ишга тушириш кераклиги ҳақидаги фикрлар ҳам билдирилганди.

Олиб борилган сўровлар натижасига кўра, Германия аҳолисининг чорак қисмидан кўпроғи АЭСлардан воз кечишни ёқлаган. Учдан икки қисми эса ёки атом энергетикасини сақлаб қолиш, ёки камида реакторлардан  фойдаланиш муддатини узайтиришни маъқуллаган.

Станцияларни ёпишга қарши чиқаётганларнинг аксарияти  станциялардаги техникалар ҳамда ядровий чиқиндиларни утилизация қилиш жуда қимматга тушишини таъкидлашмоқда.