Рус таълими қозоғистонлик ёшлар орасида машҳур бўлиб, айни пайтда Россия Федерацияси олий ўқув юртларида республиканинг 68 минг фуқароси таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу маълум қилди.
“Бу менинг қозоғистонлик ёшлар Россия олий ўқув юртларида таълим олишга интилаётгани тўғрисидаги маълумотимни тасдиқлайди”, деди у Москвада Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралардан сўнг.
Нуртлеу таълим соҳаси икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги энг истиқболли ва муҳим соҳалардан бири эканлигини қўшимча қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда Россия олий ўқув юртларининг дипломлари қадрланади. У Москва давлат халқаро муносабатлари институтида кўплаб таниқли сиёсатчилар, жумладан, давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев, журналистлар ва жамоат арбоблари таълим олганини эслаб ўтди.
Россия бу университетда қозоғистонлик талабаларга ўқиш учун еттита ўрин ажратади, деб қўшимча қилди ТИВ раҳбари.
ЎзА